11:42 23 Феврал 2018
Эфир
МАНАС халқаро аэропорти

Бишкек аэропортида бомба қидирилмоқда

© Sputnik/ Табылды Кадырбеков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
217 0 0

Бишкек ИИБ навбатчи пультига Бишкек-Ўш йўналишидаги самолётда бомба борлиги ҳақида хабар келиб тушган

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Қирғизистон пойтахтидаги "Манас" халқаро аэропортида самолётда бомба борлиги ҳақидаги хабар туфайли йўловчиларни рўйхатга олиш вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилди РИА Новости аэропорт матбуот хизматига асосланиб.

Илгарироқ Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати Бишкек ИИБ навбатчи пультига Бишкек-Ўш йўналишидаги самолётда бомба борлиги ҳақида хабар келиб тушгани тўғрисида маълум қилганди. Ушбу хабардан сўнг рейснинг барча йўловчилари эвакуация қилинди. Ҳозирча портловчи қурилма топилмаган. Тезкор қидирув ишлари давом этмоқда.

"Эвакуация сабабли тўртта: Ўш, Москва, Новосибирск ва Сургутга учадиган рейсларга йўловчиларни рўйхатга олиш вақтинча тўхтатилди", — деб маълум қилди Sputnik Қирғизистон.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, яна нечта рейсга рўйхатга олиш тўхтатилиши ва парвозларга қачон рухсат берилиши оператив ишлар натижасига боғлиқ бўлади. Қирғизистон ДМХҚ ва ИИВ ходимлари аэропорт биноларини текширишни давом эттиришмоқда, барча ходимлар ва йўловчилар эвакуация қилинган.

Асосий мавзулар