РИА Новости халқаро ахборот агентлиги биносида бомба қидирилмоқда

© Sputnik"Россия Сегодня" биносида бомба қидирилмоқда
Россия Сегодня биносида бомба қидирилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чоршанба куни эрталаб "02" телефонига нотаниш бир аёл қўнғироқ қилиб Зубовский бульвар, 4 биносини портлатиш билан таҳдид қилган

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Москва шаҳар тезкор хизмат ходимлари "РИА Новости" ("Россия сегодня") халқаро ахборот агентлиги биносига жойлаштирилган портловчи қурилма борасидаги аноним хабарни текширишга киришдилар.

"02" телефонига Зубовский бульвар, 4, биносини портлатиш таҳдиди билан қўнғироқ келиб тушди. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, қўнғироқ аёл томонидан амалга оширилган, унинг шахси аниқланмоқда", — деб хабар қилмоқда Москва шаҳар фавқулодда ҳолат хизматидаги манба.

РИА Новости мухбирларининг хабарига кўра, айни вақтда агентлик биноси ёнига бир қанча полиция ва ёнғинни ўчириш хизмати машиналари етиб келган. Бинога кириш эшиги олдида тезкор хизмат ходимлари навбатчилик қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Зубовский бульвар, 4, кўчасида "РИА Новости" халқаро ахборот агентлиги, "Россия журналистлар уюшмакси", "360 Подмосковье" телеканали ва ресторан жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0