21:46 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Мосул яқинидаги жанглар архив сурат

ИД жангарилари 50 минг кишидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқчи

AFP / BULENT KILIC
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
21901

Жангарилар касаллар, кўзи ожизлар ва болаларни ҳам асирга олишган

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. "Ислом давлати" террорчи гуруҳи жангарилари Мосул шаҳри ва унинг ғарбидаги Тел-Афар туманига тирик қалқон сифатида фойдаланиш учун 50 мингга яқин кишини мажбурлаб олиб келишди, деб хабар бермоқда РИА Новости Al Mada Press агентлигига асосланиб.

Мосул шаҳрини жангарилардан озод қилиш операцияси 17 октябрдан буён давом этмоқда. Ироқ ҳарбийлари, курд кучлари турли йўналишларда ҳаракат қилишмоқда, террорчиларни шимолдан жанубга томон сиқиб чиқаришмоқда.

"ДАИШ (ИДнинг араб тилида айтилиши) кейинги кунларда Шура туманидаги 24 ва Кайяра туманидаги икки қишлоқнинг 10 мингта аҳолисини асирга олди", — деб хабар берди маҳаллий кенгаш аъзоси Муҳаммад ал Жабури.

Ал Жабурининг сўзларига кўра, жангарилар беморлар, кўзи ожизлар ва болаларни ҳам асирга олишган. Уларни автомат ўқталиб автобус ва юк машиналарига чиқаришган ва тирик қалқон сифатида фойдаланиш учун Мосул ва Тел-Афара томон олиб кетишган.

Тел-Афарга шиа кўнгиллари ҳужум қилишмоқда. Шаҳар террорчилар учун Сурия ва Раққа шаҳри йўлидаги муҳим шаҳар ҳисобланади.

Асосий мавзулар