17:19 20 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Афғон жангариси. Архив сурат

Афғонистонда "Ҳаққони тармоғи" террорчи уюшмаси раҳбари йўқ қилинди

© Flickr / DVIDSHUB
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
15601

АҚШ элчихонаси ва ҳарбийларига ҳужум уюштирган террорчи гуруҳ раҳбарларидан бири йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Афғонистон миллий полицияси кучлари мамалкат жануби-ғарбида "Ҳаққони тармоғи" террорчилар уюшмаси раҳбарларидан бирини йўқ қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости  Афғон ТИВи хабарига асосан.

"Пактика вилоятида "Ҳаққони тармоғи" террорчи уюшмаси раҳбарларидан бири ва унинг уч ёрдамчиси йўқ қилинди. Вохид, иккинчи исми Жамшид бўлган шахс ушбу террорчи ташкилотда муҳим рол ўйнаган", — дейилган вазирлик хабарида.  

Террорчилар раҳбарини йўқ қилишга қаратилган махсус операция бир кун олдин вилоят қишлоқларидан бирида ўтказилган. Операцияда тинч аҳоли зарар кўрмаган.

"Ҳаққони тармоғи" 2012 йилда Қобулдаги АҚШ элчихонаси, ҳарбийлари ва ҳукумат ташкилотларига қилинган ҳужумдан кейин террорчи ташкилот деб эълон қилнган эди.

"Ҳаққони тармоғи" ўз фаолиятида "Толибон" ва "Ал-Қоида" каби радикал оқимлари билан алоқа ўрнатган.

Асосий мавзулар