18:43 25 Феврал 2018
Эфир
Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу. Архив сурат

Мевлют Чавушоглу Олег Пешков рафиқасидан кечирим сўрашга тайёр

© Sputnik/ Нина Зотина
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
276 0 0

Туркия ташқи ишлар вазири ҳалок бўлган Су-24 учувсиси оиласи олдида шахсан кечирим сўрашга таёрлигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу ўтган йили Туркия-Сурия чегарасида қурбон бўлган россиялик учувчи Олег Пешков рафиқаси олдида шахсан кечирим сўрашга тайёр эканлигини билдирди.

"Анқара қурбон бўлган учувчи оиласига моддий ёрдам кўрсатишни истайди. Ундан ташқари, жаноб Лавровга, рус учувчисининг рафиқаси рози бўлса, биз унинг олдига келиб ўз узуримизни ва ҳамдардлигимизни билдиришга тайёр эканлигимизни еткиздик", — деди Чавушоглу "Россия-24" телеканали эфирида.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ноябрида Сурия осмонида россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти F-16 турк қриувчиси томонидан уриб туширилган эди. Анқара ўшанда Россия самолёти унинг чегарасига кирганлига даъво қилган эди. Су-24 учувчиларидан бири парашютда сакраш вақтида ердан туриб туркоман жангарилар томонидан отиб ўлдирилган эди. Қурбон бўлган учувчи Олег Пешковга "Россия қаҳрамони" унвони берилди ва у Липецк шаҳрида дафн этилди.

Асосий мавзулар