02:34 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
408 0 0

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, йўловчилар енгил жароҳат билан қутулиб қолган, фақат бир нафар аёлгина қўли синиши оқибатида шифохонага олиб борилган

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида маршрутка иштирокида йўл харакати ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Тошкент шаҳридаги молия институти жойлашган туманда №102 маршрутка билан Ласетти енгил автомобили тўқнашиб кетишган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, маршрутка йўловчилари енгил жароҳатлар билан қутулиб қолишган, фақат бир нафар аёл қўли сингани учун шифохонага олиб кетилган.

Тошкентда содир бўлган ЙҲТ, ҳодиса жойидан сурат
Sputnik / Стрингер
Тошкентда содир бўлган ЙҲТ

"Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари фикрига кўра, авария Ласетти автомобили ҳайдовчиси томонидан содир этилган қоидабузарлик оқибатида содир бўлган. У — қизил чироқ ёнса ҳам тўхтамаган. Ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари эса Амир Темур проспекти ва Ниёзбек кўчаси кесишмасида светофорлар яхши ишламаслигини қўшимча қилганлар. "Светофорлар бир маромда ишламаслиги оқибатида бурилмоқчи бўлган автомобил ҳайдовчилари аварияга учрамоқда", — деб ёзган фойдаланувчиларнинг бири.

Йўл хизмати ходимлари тез орада светофорлар билан боғлиқ муаммони бартараф этишларига умид қиламиз.

Асосий мавзулар