Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этди

© Foto : Ранохон ХоджаеваАбдулла Орипов
Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebookдаги саҳифасида шоирнинг саломатлиги учун барчадан дуо сўраганди

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов бугун, 5 ноябр куни оғир хасталик туфайли 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда uz24.uz сайти маълум қилди.

Абдулла Орипов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида даволаниш курсини ўтаётгани ҳақида хабар берилган, куни кеча шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebookдаги саҳифасида шоирнинг саломатлиги учун барчадан дуо сўраганди.

Sputnik Ўзбекистон таҳририяти марҳум устоз шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига, ўзбек халқига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Янгиликлар лентаси
0