05:28 22 Май 2018
Эфир
Қонун ва одил судлов рамзлари, архив сурат

Россияда 5 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод озодликдан маҳрум этилди

© fotolia
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
34921

Суд тергов томонидан тақдим қилинган исботларга рози бўлди ва Шералиевга нисбатан жазо ҳукмини чиқарди ҳамда у содир этган жиноятлар бўйича унга қаттиқ тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида жазони ўташ билан озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Тула шаҳрида 5 кишини ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди, деб хаюар қилмоқда РИА Новости

Ўттиз ёшли Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Шералиев устидан суд 8 июнда бошланган, 24 июнда эса прокуратура Шералиевга нисбатан стационар мажмуавий руҳий-писихиатрик экспертиза ўтказилиши тўғрисида илтимос билдирган. Текширув судланувчини ақли расо деб топган.

"Суд Шералиевга умрбод қамоқ жазоси ҳукмини чиқарди. У жазони қаттиқ тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида ўтайди. Бундан ташқари, жабрланувчи фойдасига маънавий зарарни қоплаш мақсадида Шералиевдан 3,5 млн рубль ундириб берилган", — дейилди хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 30 май куни Туладаги Косая Гора посёлкасидаги уйлардан бирида икки аёл ва уч боланинг жасадлари топилган. 10 ва 11 ёшдаги қизлар ва уларнинг 5 ёшли укалари, болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувиси жиноят қурбонлари бўлганлар. Ҳалок бўлган болаларнинг 8 ёшли укаси ва аёллардан бирининг 38 ёшли хуштори шифохонага олиб борилган. Қотилликда гумон қилиниб Россияда ноқонуний яшаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Жиноий иш "5 киши, улардан 3 нафари балоғатга етмаган бола бўлганлиги, бошқа жиноятни яшириш мақсадида алоҳида шафқатсизлик билан ўлдириш", "жиноятни яшириш мақсадида икки кишининг ҳаётига қасд қилиш", "14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан амалга оширилган жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари", "ўғриликни содир этишга уриниш" моддалари бўйича олиб борилган. Бу жиноятлар бўйича белгиланадиган максимал жазо умрбод озодликдан маҳрум этишдан иборат.

Асосий мавзулар