Қирғизистондаги Дорой бозори томи одамлар устига қулади, жароҳатланганлар бор

© Sputnik / Михаил ДудинБишкекдаги "Дордой" бозорининг томи одамлар устига ўпирилиб тушди
Бишкекдаги Дордой бозорининг томи одамлар устига ўпирилиб тушди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон мэрияси тарқатган хабарларга кўра, уч нафар одам жиддий жароҳат олган, аёллардан бири оғир аҳволда. Қулаб тушган томнинг майдони 450 квадрат метрни ташкил қилган

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. "Дордой" бозори томи қулаши туфайли ёпилди, деб хабар қилмоқда Бишкек шаҳри ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Қирғизистон мэрияси тарқатган хабарларга кўра, қулаб тушган том майдони 450 квадрат метрни ташкил қилган. Хабарларга кўра, уч нафар аёл жароҳатланган. Улардан бири оғир аҳволда шаҳар касалхонасига олиб кетилган. Аёлнинг бош суяги ва мияси жиддий шикастлангани айтилмоқда.

© Sputnik / Расул МуратБишкекдаги "Дорой" бозори томи одамлар устига қулаб тушди
На рынке Дордой в Бишкеке крыша рухнула на людей - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекдаги "Дорой" бозори томи одамлар устига қулаб тушди

Спутник Қирғизистон тарқатган хабарларга мувофиқ, ҳодиса жойида қутқарувчилар, тез тиббий ёрдам станцияси шифокорлари ва милиция ходимлари иш олиб боришмоқда.

Одамлар бозор ҳудудидан эвакуация қилинмоқда, деб ёзган нашр.

Янгиликлар лентаси
0