Ўтказилган махсус операция натижасида чет эл валютасини пулламоқчи бўлган 35 яшар Усмонжон Юсупов, 37 яшар Раҳматулло Ражабов ва 34 яшар Алишер Дадажоновлар қўлга олинди
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари катта миқдорда чет эл валютасини пулламоқчи бўлган уч нафар фарғоналикни қўлга олди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларидаги манба.
Ноябр ойида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятининг олдини олишга қаратилган тадбирни амалга оширган эдилар.
Ўтказилган махсус операция натижасида чет эл валютасини пулламоқчи бўлган 35 яшар Усмонжон Юсупов, 37 яшар Раҳматулло Ражабов ва 34 яшар Алишер Дадажоновлар қўлга олинди.
"Айтиб ўтилган шахслар гуруҳнинг яна бир аъзоси бўлмиш Усмонжон Юсуповнинг уйида махсус харидорга 15 минг долларни 105 миллион сўмга пуллаётган вақтда қўлга олинган", — деб таъкидлаган куч ишлатиш тузилмаларидаги манба.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси 177 моддаси 2 банди бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан киритилган ахборот ва эшитилган ҳисоботлар натижасида мурожаатлар билан талаблар даражасида ишламаган 752 нафар масъул ходим жавобгарликка тортилган.
Маданият вазирлиги ҳамда "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК билан биргаликда бино баландлиги ҳамда шаҳарсозлик нормаси бўйича хулоса берилган. Бинони бузиш бўйича буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда мулк эгаси томонидан бузилиш белгиланган