10:08 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Истанбулдаги теракт, воқеа жойидан сурат

Янги йил оқшомидаги фожиа: Истанбулдаги теракт туфайли 39 киши қурбон бўлди

© REUTERS / İsmail Coşkun
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт (12)
49032

Истанбул шаҳридаги тунги клубларнинг бирида рўй берган теракт оқибатида 39 киши, шу жумладан 16 нафар чет эл фуқаролари ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Истанбулдаги тунги клубларнинг бирига амалга оширилган қуролланган ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69дан ортиғи жароҳатланган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Истанбул шаҳри мэри Васип Шахиннинг сўзларига кўра, ушбу ҳужумни террорчилик акти сифатида қабул қилиш лозим. Террорчи терактни якка ўзи амалга оширган ва ҳодиса жойидан қочиб кетган.

"Бу террорчилик ҳужумидир", — деб таъкидлаган Истанбул мэри. Унинг чиқиши Haberturk телеканали орқали намойиш қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар орасида 16 нафар хориж давлатлари фуқаролари ҳам бор.

Туркия Ички ишлар вазири Сулейман Сойлу айни ватда террорчини қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилган.

"Террорчи қидирилмоқда. Умид қиламанки, у тез орада қўлга олинади", — дея таъкидлаган вазир.

Рейтер агентлигининг ёзишича, 21 нафар ҳалок бўлган кишиларнинг шахси тасдиқланган, уларнинг 16 нафар чет эл фуқароларидир, 5 нафари эса Туркия фуқароси.

Reina тунги клубига ҳужум Янги йил оқшомида амалга оширилган. Маҳаллий ОАВларда келтирилган маълумотларга кўра, Санта-Клаус либосини кийиб олган шахслар Калашников автоматидан одамларга қарата ўқ узган. Истанбул губернатори Васип Шахин эса ҳужум якка-террорчи томонидан амалга оширилган, деб баёнот қилган.

Мавзу:
Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган теракт (12)
Теглар:
портлаш, теракт, Истанбул, Туркия

Асосий мавзулар