17:34 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Истанбул шаҳри, Туркия, архив сурат

Ўзбекистон фуқароси Туркиядаги терактни амалга оширганликда гумон қилинмоқда

OZAN KOSE / AFP
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
45212

Полиция хизмати Туркиянинг турли шаҳарларида "Ислом давлати"нинг 63 нафар жангариларини ҳибсга олди. Суриштирув ишлари давомида амалга оширилган ҳужумга Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқаросининг алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинди

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. "Ислом давлати"га алоқадор Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси Истанбулдаги терактни амалга оширишда гумонланмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости CNN Turk телеканалининг полициядан олган хабарига таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролланган ҳужум Янги йил оқшомида амалга оширилган эди. Калашников атомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ташлаган ва 700дан ортиқ киши бўлган клуб биносига кириб бориб, оломонга қарата ўт очган.

Туркия ИИВ маълумотига кўра, терактда 39 киши (шу жумладан, 16 нафар чет эл фуқаролари) ҳалок бўлганлар, 69 киши жароҳатланган. Ҳужумни уюштирган шахс эса қидирилмоқда.

Хабарларга кўра, 28-31 декабр кунлари полиция хизмати Туркиянинг турли шаҳарларида "ИД"га алоқадор 63 жангарини қўлга олган. Ўтказилган сўровлар натижасида, ушбу ҳужумга Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот олинган.

Теглар:
жангарилар, ИД, Ўзбекистон фуқароси, гумондор, теракт, Туркия

Асосий мавзулар