Қуддусда террорчи юк автомобилини одамлар устига ҳайдади

© RIA Novosti . РИА Новости Қуддусда террорчи юк автомобилини одамлар устига ҳайдади
Қуддусда террорчи юк автомобилини одамлар устига ҳайдади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Террорчи ҳужуми оқибатида тўрт киши қурбон бўлди, камида 15 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Исроилнинг Қуддус шаҳрида номаълум террорчи юк автомобилини пиёда сайр қилаётган одамлар устига ҳайдади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида содир бўлган фожеа оқибатида тўрт киши қурбон бўлди, 15 киши жароҳатланди. Тезда етиб келган полиция ходимлар террорчига қаратиб ўт очишган ва уни яралашган. Полиция ушбу воқеани теракт деб тан олди.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш терактлар 2016 йилда Франциянинг Ницца ва Германиянинг Берлин шаҳрида ҳам содир бўлган ва улар оқибатида ўнлаб кишилар қурбон бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0