"Истанбул террорчиси"нинг уйидан севги мактублари топилди

© Foto : DHAАбдулқодир Машарипов яшаган хонадондан топилган қоғозлар
Абдулқодир Машарипов яшаган хонадондан топилган қоғозлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари оммавий ахборот воситалари вакилларига янги йил куни Истанбулдаги тунги клубда отишма содир этган Абдулқодир Машарипов яшаган хонадонни кўздан кечиришга рухсат бердилар

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Полиция Машариповни топиш мумкин бўлган бешта манзилни кўздан кечирди ва у ана шу манзиллардан биридан топилди, деб хабар бермоқда Sputnik Turkiye.

У яшаган хонадонда журналистларга рус алифбосининг туркча транскрипцияси битилган варақ кўрсатилди. Варақда шунингдек, рус тилида: "Хадижа, мен сени севаман", "Ахмед", "Дина" ва "Лове" сўзлари ҳам ёзилган.

© AFP / OZAN KOSE Абдулқодир Машарипов яшаган хонадондан топилган ашёлар
Записки, найденные в кваритире у подозреваемого в теракте Абдулгадира Машарипова - Sputnik Ўзбекистон
Абдулқодир Машарипов яшаган хонадондан топилган ашёлар

Яна бир қоғоз парчасида эса турк тилида: "Дина, мен сени севаман" ва "Сен телбасан" деган сўзлар битилган.

Матбуот вакиллари хонадонда телевизор йўқлигига эътибор қаратишди. Хонадонда диванлар, иккита каравот, музлатгич, кир машинаси ва кичик жавон бор эди.
Уй ичида кўплаб бўшаган тухум қутилари, ёғ ва сув идишлари ётарди. Бундан эса маҳсулотлар кўчага камроқ чиқиш учун кўп миқдорда сотиб олинган деб хулоса қилиш мумкин.

© REUTERS / Osman OrsalАбдулқодир Машарипов яшаган хонадондан топилган ашёлар
Квартира, где скрывался подозреваемый в теракте Абдулгадир Машарипов  - Sputnik Ўзбекистон
Абдулқодир Машарипов яшаган хонадондан топилган ашёлар

Қўшниларнинг айтишларича, Машарипов сўнгги уч кун давомида кўчага чиқмаган, ҳарқалай уни ҳеч ким кўрмаган.

Полициянинг маълумот беришича, хонадонда у билан бирга тўрт ёшли ўғли ҳам яшаган. Айни пайтда бола турк ҳукумати ҳимоясида. Унинг бир ярим ёшли қизи онаси билан бўлиб, улар Истанбулнинг туманларидан бирида ҳибсга олинган.

Ҳужжатлар билан ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек махсус хизматлари Истанбулда ушланган террорчи билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда

Машарипов билан биргаликда ироқлик эркак ва Сенегал, Миср ва Сомалидан бўлган уч аёл ҳибсга олинган. Сенегаллик 27 ёшли аёлнинг исми Дина бўлиб, севги мактуби афтидан унга аталган.

Истанбулдаги Reina тунги клубига Янги йил оқшомида қуролли ҳужум уюштирилган. Калашников автомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ўлдирган ва клубдаги одамларга қарата ўт очган. Туркия ИИВ маълумотларига мувофиқ, ушбу теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 нафар шахс яраланган. Рейтер агентлиги "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олганлигини хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0