18:51 23 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
52034

Бир неча кун давом этган "қора совуқ" туфайли Афғонистон шимолида энг камида 27 нафар болакай ҳалок бўлган

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Афғонистон шимолида кучли қор ёғиши ва совуқ об-ҳаво туфайли энг камида 27 нафар болакай нобуд бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашрда ёзилишича, бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таянган ҳолда Синьхуа нашри хабар қилган.

"Тўхтовсиз ёққан қор ва узоқ давом этган изғиринли об-ҳаво туфайли қишлоқлар ва тиббий марказларни боғлаб турувчи йўллар бекилиб қолган. Оқибатда Жаузжан қишлоғидаги Дарзаб уездида 27 нафар бегуноҳ болакай нобуд бўлган", — деб хабар қилган уезд бошлиғи Раҳматулла Ҳашар.

Хабарда таъкидланишича, бир неча кун олдин бошланган қор айрим провинцияларда ярим метргача борган.

Теглар:
ҳалокат, қора совуқ, Афғонистон

Асосий мавзулар