04:19 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
183893

Ургут тумани ИИБнинг икки ходими хусусий киракашлик билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан товламачилик йўли билан мунтазам равишда пул ундириб келишган

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган операция чоғида товламачилик билан шуғулланиб келган ИИБ ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тизими вакили хабар берди.

Олинган тезкор маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти Ургут тумани ИИБнинг икки ходими хусусий киракашлик билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан товламачилик йўли билан мунтазам равишда пул ундириб келишган.

Пул ундириш қуйидагича амалга оширилган — милиция ходимларининг топшириғига кўра "уларнинг" одами ҳайдовчи автомобили салонига марихуана гиёҳвандлик моддасини ташлаб қўйган, шундан сўнг ИИБ ходимлари ишга киришишган ва қурбонни жиноий жавобгарликка тортиш таҳдиди билан ундан пул олишган.

ИИБ ходимлари Б.Султонов ва А.Ғаппоров 2 минг доллар сўраган ургутлик ҳайдовчи уларнинг навбатдаги "ўлжа"си бўлган.

Самарқанд вилояти ЙҲХБ инспектори У.Худоёров ҳам гуруҳда воситачи сифатида иштирок этган. У қурбондан олинган пулни Б.Султонов ва А.Ғаппоровга берган.
"МХХ ходимлари вилоят прокуратураси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган махсус тадбир натижасида номлари тилга олинган ИИБ ходимлари ҳайдовчидан талаб қилинган пулнинг 400 долларини олаётганларида ушландилар", — деди МХХ вакили.

Аниқланишича, кейинги икки ой давомида "погонли овчи"ларнинг бундай фаолиятидан Ургут туманидаги тўрт нафар ҳайдовчи жабр кўрган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165- моддаси ("Товламачилик") бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Асосий мавзулар