19:30 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
34575

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари қўмондони генерал Жон Николсон Россия, Покистон ва Эрон радикал "Толибон" ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда, дея баёнот қилди

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари қўмондони Россияни Толибонни қўллаб-қувватлаётганликда айблади, деб хабар қилди РИА Новости.

Жон Николсонга кўра, Россия, Покистон ва Эрон радикал "Толибон" ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда ва бу билан мамлакатдаги тинчликка раҳна солмоқда.

"Мен аввалгидек айрим ташқи ўйинчилар, айниқса, Покистон, Россия ва Эроннинг таъсиридан ҳавотирдаман. Улар "Толибон" ҳаракатларини қонуний деб топиб, бу радикал уюшмани қўллаб-қувватламоқда ва бу билан афғон ҳукуматининг Афғонистонда стабиллик муҳитини вужудга келтириш уринишларини йўққа чиқаришмоқда", — деб таъкидлаган Николсон. Генерал шунингдек, санаб ўтилган мамлакатларнинг ушбу ҳаракати туфайли НАТОнинг Афғонистондан кўзлаётган мақсадлари ҳам амалга ошмаётганини қўшимча қилган.

Москва расмийлари Афғонистондаги ички можароларга аралашмасликлари ҳақида бир неча маротаба эълон қилишган ҳамда ушбу мамлакат вакиллари билан алоқалари фақатгина можарони барҳам топтиришга қаратилганини таъкидлашган.

АҚШ томон ҳам Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида музокаралар бошланишига ёрдам бериш ниятида эканлигини бир неча бор маълум қилган, аммо давлатнинг бу борадаги уринишлари ҳозирча сезиларли натижа берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилдан бошлаб Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ҳарбий контингенти фаолият юритмоқда. Улар террорчиларга қарши операцияларни амалга ошириб, маҳаллий хавфсизлик кучларига ёрдам бериб келмоқда.

Теглар:
Покистон, Толибон, Эрон, Россия, АҚШ

Асосий мавзулар