15:18 15 Октябр 2018
Эфир
  • RUB122.73
  • EUR9427.06
  • USD8181.08
Одил судлов рамзлари

"Иегова шоҳидлари" сектаси Самарқандни кўз остига олди

© fotolia
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
112882

19 январь куни ҳуқуқ-тартибот органига Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасидаги хусусий ҳовлилардан бирида шубҳали шахслар тўплангани ҳақида телефон қўнғироғи бўлди

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 19 январь куни ҳуқуқ-тартибот органига Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасидаги хусусий ҳовлилардан бирида шубҳали шахслар тўплангани ҳақида телефон қўнғироғи бўлди. Тезкор гуруҳ вазиятни ўрганиш учун айтилган  манзилга етиб борди, деб хабар қилган "Зарафшон" газетаси.

Аниқланишича, фуқаро Розия Қосимова ўзи истиқомат қиладиган уйда адлия идораларида рўйхатга олинмаган "Иегова шоҳидлари" диний ташкилотига аъзо бўлган адептларнинг ноқонуний йиғилишини уюштирган экан. Йиғинда Самарқанд шаҳри ва унга яқин ҳудудларда яшовчи 9 киши қатнашгани маълум бўлди.

Йиғилиш ўтказилаётган уй кўздан кечирилганда диний мазмундаги "Инжил", "Муқаддас китоб", "Рассуждение с помощью писаний", "Организованный чтобы исполнять волю Иегови", "Познание ведущее к вечной жизни", "Руководство для школы теократического служения", "Фарзандларингизга таълим беринг", "Муқаддас китоб таълимотлари" китоблари, "Духи мёртвых" журнали, Ислом динига алоқаси бўлмаган диний мазмундаги варақалар, 2 дона планшет борлиги аниқланиб, бу ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Ушбу ҳудудда яшовчилар Р.Қосимова узоқ вақтдан буён Самарқанд шаҳрининг мусулмон аҳолиси орасида мазкур ташкилотни тарғиб этгани, "Иегова шоҳидлари" ташкилоти ғояларини тарғиб қилувчи адабиётларни тарқатганини маълум қилди.

Розия Қосимова 2007 йилда ҳам шу каби фаолияти учун маъмурий жазога тортилган. Айни вақтда ноқонуний диний йиғилиш ташкилотчиси ва унинг фаол аъзоларига нисбатан Маъмурий-процессуал кодекснинг тегишли моддалари билан материаллар тайёрланмоқда.

Ўзбекистон кўпмиллатли, динлараро бағрикенг давлат ҳисобланади. Бу ерда кўп асрлардан буён дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, турли миллат ва элат вакиллари тинч-тотув истиқомат қилиб келмоқда.

Бу имкониятдан айрим ноқонуний диний оқим ва гуруҳлар ўз ғаразли мақсади йўлида фойдаланишга уринмоқда.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда диний таълимотни мажбурлаб сингдириш ёки тарғиб қилиш тақиқланган.

Шундай экан, ҳар қандай кўринишдаги миссионерлик ҳаракатларига йўл қўйилмайди ва бундай фаолиятга қарши кураш олиб борилади. Ўз навбатида юртдошларимиз ҳам атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмай, ёшларни ёт ғоя ва таъсирлардан асрашга ўзини масъул деб билиши лозим.

Асосий мавзулар