19:27 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
2936143

Шахсий таркибга уларга қонунан белгиланган дам олиш кунини бериш учун подполковник ҳар бир ходимдан 200-250 минг сўмдан пора олган. Шу тариқа у сўнгги йилларда ўз ишчиларидан 40 миллион сўмга яқин маблағ ундирган

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари вилоят прокуратураси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган махсус операция натижасида Самарқанд ИИБ Қўриқлаш бўлими раҳбари подполковник Нодир Саматовни қўлга олдилар. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон мухбирига куч ишлатиш муассасаси вакили хабар қилган.

"Подполковник Саматов, амалдаги инструкцияларни бузган ҳолда, бўлимнинг навбатчиликка киришган шахсий таркиб ҳходимларини асоссиз равишда дам олиш кунларидан маҳрум қилган. Ҳар бир ходим қонунда белгилаб қўйилган дам олиш кунини ўз бошлиғидан 200-250 минг сўм эвазига "сотиб олишга" мажбур бўлган. Шу тариқа, Саматов сўнгги йил ичида ўзига бўйсунган ходимлардан 40 миллион сўмга яқин пора олган", — деб хабар қилди МХХ ходими.

МХХ ходимининг сўзларига кўра, тезкор гуруҳ ходимлари Нодир Саматовни хизмат кабинетида, у ўзидан қуйи поғонада турувчи бўлим командиридан 1 миллион сўм пора олаётган вақтда қўлга олишган.

Ҳибсга олиш жараёнидан сўнг Самарқанд ИИБ қўриқлаш бўлимининг барча ходимлари подполковник Саматовга қарши кўрсатма бергани хабар қилинмоқда.

Теглар:
ИИБ, Самарқанд, подполковник, МХХ

Асосий мавзулар