Тошкентда машинада қизни зўрламоқчи бўлган йигит қўлга олинди

© Sputnik / СтрингерМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёвуз ниятли шахс ғараз мақсадини амалга ошира олмади, у ички ишлар бошқармасига олиб келинди

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ ходимлари оғир жиноятнинг олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Оқшом пайти Аллон кўчасида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари йўл четида тўхтаб турган "Матиз" автомашинасидан ёрдам сўраб бақираётган аёл киши овозини эшитдилар.

Улар автомашинанинг орқа ўриндиғида 25-30 ёшлардаги йигит бир қизни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлаётганининг гувоҳи бўлишди. Қиз қанча уринмасин, ғараз ниятли шахснинг чангалидан чиқолмасди.

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди

Ички ишлар ходимлари қизга ёрдам беришга шошилишди. Аммо машина эшиклари ичкаридан берк эди.

Ходимлардан бири бир амаллаб автомашинанинг орқа эшигини очганида зўравон унга пичоқ билан ташланди. Ходим қўли жароҳатланганига қарамасдан, жиноятчини қуролсизлантирди.

Ёвуз ниятли шахс ғараз мақсадини амалга ошира олмади, у ички ишлар бошқармасига олиб келинди.

У 1988 йилда туғилган, муқаддам судланиб, амнистия акти туфайли жазодан озод этилган шахс бўлиб чиқди.

Бу шахс кечки пайт ишдан қайтаётган қизни қўрқитиб, ишонч қоғозисиз бошқариб юрган "Матиз" автомашинасига ўтқазган ва унинг номусига тегмоқчи бўлган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 118-моддаси 1-қисми ва 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0