06:12 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Задержание преступника

Жангари фильмлардагидек: Тошкентда бизнесменни ўғирлашга уринишди

© Flickr / Keith Allison
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
28611

Беш кишидан иборат гуруҳ хориж фильмларида одам ўғирлаш билан боғлиқ сценарийни ҳаётда синаб кўришга аҳд қилган

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Тошкентда ақл бовар қилмас одам ўғирлаш жинояти содир этилди, деб маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Унинг айтишича, беш кишидан иборат гуруҳ хориж фильмларида одам ўғирлаш билан боғлиқ сценарийни ҳаётда синаб кўришга аҳд қилган.

"Ҳаммаси тадбиркорнинг ресторанлардан бирида дўстлари даврасида бойлиги, хонадонлари-ю, пулларининг миқдорини айтиб мақтанганидан бошланган. Унинг бойликларидан хабар топган беш киши ўзаро бирлашиб, уни ўғирлаш режасини тузади, бунда Америка фильмларидаги шунга ўхшаш воқеалардан ўрнак олишади", — деди Тошхўжаев.

Жиноятчилар тадбиркорни ўғирлагач, унинг бўйнига гўёки "бомба" илишади ва жабрдийда ҳаракатларини кузатиб туриш мақсадида видеоқўнғироқ қилиш имконини берувчи мобил дастурлардан фойдаланишади. Телефон қашқадарёлик номаълум киши номига расмийлаштирилган бўлади.

Улар тадбиркордан дастлаб товон сифатида 200 минг АҚШ доллари талаб қилишади, агар талаблари бажарилмаса, бўйнига осилган "бомба" портлашини айтиб қўрқитишади.

"Қизиғи, жиноятчилар 200 минг доллар талаб қилишса-да, тадбиркор улар билан савдолашади ҳамда товон пулини 10 марта камайтиришга, яъни 20 минг долларга туширишга эришади.

Сўнгра жиноятчилар билан келишув амалга оширган тадбиркор уларнинг "бомба" ҳақидаги гапларига ишонмай, тўғри ички ишлар идорасига боради. Жиноятчилар уни камера орқали кузатиб туришгани боис тезда ашёвий далилларни йўқотишга уринишади", — деди ИИББ бошлиғи ўринбосари.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчилар қўлга олинди.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар