09:54 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
На месте крушения вертолета в Стамбуле

Истанбулда туман сабабли вертолёт телеминорага урилиб қулаб тушди

MURAT ERGIN / IHLAS NEWS AGENCY / AFP
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
14901

Eczacıbasi компаниялар гуруҳига тегишли вертолётда икки нафар экипаж аъзоси ва беш нафар йўловчи бўлган

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Истанбулнинг Буюкчекмекже туманида Sikorsky S-76 вертолёти телеминорага урилиб қулаб тушди. Бу ҳақда Sputnik Туркия хабар берди.

Ҳалокат Тошкент вақти билан 13:20да содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишларича, ҳалокатга қуюқ туман сабаб бўлган.

Eczacıbasi компаниялар гуруҳига тегишли вертолётда икки нафар экипаж аъзоси ва беш нафар йўловчи бўлиб, йўловчиларнинг тўрт нафари россияликлар. Россия ТИВ уларнинг ҳалок бўлганлигини тасдиқлади.

Sputnik Озарбайжоннинг хабар беришича, вертолётда Eczacıbasi холдингига кирувчи Yapı Grup компаниясининг Россия бўйича директори Салим Ўзен ҳамда россиялик ҳамкорлар — Александр Ванин, Игорь Кочергин, Людмила Чурова ва Елена Бадрагалар бўлишган.

Улар Eczacıbaşı холдингига қарашли заводлардан бирини текшириш учун Билежик вилоятига учаётган бўлишган.

Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва тиббиёт хизмати ходимлари иш олиб боришмоқда.

Асосий мавзулар