Украинада ҳарбий склад ёняпти, ўқ-дорилар портлаяпти

© ГСЧС УкраиныХарьков вилоятидаги ёнғин
Харьков вилоятидаги ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Харьков вилоятида ўқ, граната, снаряд, миналар запаси сақланадиган омборхона ёняпти, деб хабар қилди Украина Мудофаа вазирлиги

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Украина Мудофаа вазирлиги Харьков вилоятида ўқ-дорилар сақланадиган омборхона ёнаётгани ҳақида хабар қилди.

АҚШ ва Украина байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Украина АҚШдан ҳимоя сўради
"Бугун, 23 март куни, соат 2.45да (Тошкент вақти билан 5.45да) Харьков вилояти, Балаклея шаҳрида жойлашган қурол-аслаҳалар сақланадиган омборхонанинг айрим майдончаларида ёнғин бошланди. Ёнғинни жойида ўчириш ва бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда", — дейилган вазирлик хабарида.

Балаклеяда Украинадаги энг йирик ҳарбий омборхоналардан бири жойлашган. Бу ерда 138 минг тонна снаряддлар сақланади.

Ёнғин туфайли ўқ-дорилар жуда тез портламоқда, етти километр масофа "хавфсиз ҳудуд" ташкил қилинган, деб баёнот қилмоқда мамлакат Бош прокурори Анатолий Матиос. Ҳодиса қўпорувчилик туфайли юзага келган, деб таъкидламоқда прокурор.

Матиос бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ёзган, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарга кўра, ёнғинга қарши кураш учун "Украина темир йўллари" ёнғинни ўчириш поездлари сафарбар этилган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

Фавқулодда ҳодиса рўй берган ҳудуддан 20 мингга яқин инсон эвакуация қилинган.

Ёнғин майдони дрон ёрдамида аниқланиши айтилмоқда.

Ҳодиса рўй берган жойга Украина Мудофаа вазири ўринбосари Игор Павловский бошчилигидаги комиссия йўл олган.

Мамлакат Бош вазири Владимир Гройсман ҳам Харьков вилоятига учган.

Мамлакат Мудофаа вазирлиги вакиллари Балаклеядаги складни 2015 йилда ҳам ёқиб юборишга уриниш бўлгани ҳақида айтишмоқда. Аммо ўшанда снарядлар портлашининг олдини олишга муваффақ бўлинган экан.

Ёнғин тафсилотлари ҳақида сал кейин хабар қиламиз. Кузатиб боринг.

Янгиликлар лентаси
0