ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси қурбон бўлди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент Ҳалқа йўлида содир бўлган ЙТҲда юк автомобили ва мотоцикл тўқнашиб кетди.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Тошкент Ҳалқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган қисмида жиддий ЙТҲ содир бўлди. Унда "Исузу" юк автомобили ва "Лифан" мотоцикли тўқнашиб кетди.

Воқеа гувоҳлари айтишига қараганда ЙТҲда юк автомобили ҳайдовчиси айбдор. Йўл қоидаларига кўра у мотоцикли ўтказиб юбориши керак бўлган. Содир бўлган кучли тўқнашув оқибатида 65 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси қурбон бўлган.

© Nuz.uzТошкентда ЙТҲ содир бўлди
Мотоциклист погиб в ДТП в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ЙТҲ содир бўлди

 

Шаҳар ЙҲХХ хабарига кўра тергов ишлари олиб борилмоқда, юк автомобили ҳайдовчисининг шахси ҳали аниқланмаган. Nuz.uz хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0