05:41 18 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Б-52, Америка бомбардимончи самолёти Афғонистон осмонида

АҚШ Афғонистонга энг кучли бомбани ташлади

© Commons.wikimedia / Master Sgt. Lance Cheung (U.S. Air Force)
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
337951

Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига "энг кучли ядросиз бомба" билан зарба берди

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. АҚШ биринчи марта энг кучли ядросиз бомбани жанговар шароитда қўллади: бомба Афғонистондаги "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси жангариларига қарши ишлатилди, деб хабар қилди РИА Новости нашрига Пентагон матбуот-хизмати.

"Зарба Нангархар провинциясидаги Ачин туманида берилди. "Ислом давлати" жангарилари ва улар ҳаракатланиш учун фойдаланидиган туннел тизимлари нишонга олинди. GBU-43 (бомбаси) қўлланилди", — деб хабар қилган матбуот-хизмати вакили.

Вакил бомба АҚШ томонидан қўлланилган энг кучли ядросиз қурол бўлганини тасдиқлаган.

Пентагон вакилининг сўзларига кўра, бомба МС-130 самолётидан ташланган.

Очиқ манбаларда тарқатилаётган хабарларга кўра, бундай бомбанинг оғирлиги 9,5 тоннани ташкил қилади.

Бундай бомба ёрдамида ер устида бир неча юз метр масофада жойлашган ҳар қандай иншоот, танк ва аскарларни, ер остида 30 метр чуқурликда қурилган иншоотларни, ғор ва бошқа табиий тўсиқлар ортида яширинган душман кучларини йўқ қилиб юбориш мумкин.

АҚШ Афғонистонда ИД йўқ қилинмагунга қадар ҳужумкор операциялар давом эттирилишини маълум қилган.

Теглар:
бомба, Афғонистон, АҚШ

Асосий мавзулар