“Сомон эйр” самолёти портлаб кетишига сал қолди

© Flickr / Lars SteffensСамолет таджикских авиалиний "Somon Air"
Самолет таджикских авиалиний Somon Air - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбе-Хўжанд парвозини амалга ошириш учун учиш йўлагида тезлигини ошираётган “Сомон эйр” самолёти ичини кутилмаганда қуюқ тутун қоплади, йўловчилар орасида саросима ва қичқириқлар бошланди. Учувчилар самолётни кескин тўхтатишга мажбур бўлишди.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Тожикистоннинг “Сомон эйр” авиакомпанияси самолётида учиш олдидан фавқулодда ҳолат юз берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Тутун нима сабабдан пайдо бўлганини йўловчиларга маълум қилишмаган, лекин айнан ушбу парвоз парвоз учиш олдидан, техник сабабларга кўра, бир неча маротаба кечиктирилган.

“Портлаб кетишига сал қолди”, — деб ёзди самолётда бўлган хўжандлик йўловчилардан бири ижтимоий тармоқда. 

"Салонда бошидан қандайдир ғалати ҳид бор эди. Самолёт учиш йўлагида тезликни ошириб бораётган вақтда, ичида бирдан кучли тутун пайдо бўлди. Кейин, самолёт кескин тўхташга мажбур бўлди. Хайрият, учиш йўлагининг энг охирида тўхташга улгурди", —деб эслайди Жўрабой  исмли йўловчи. 

"Лекин самолёт ичида жуда қўрқинчли ҳолат бўлди, одамлар саросимага тушиб қолишди, ёш болалар бақира бошлади", — деб сўзини давом эттирди Жўрабой.

Самолет Узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ва ниҳоят: Тошкент-Душанбе рейси амалга оширилди

Хўжандлик Бозорбой исмли йўловчи гувоҳлик беришига кўра, носоз самолёт йўловчилари аэропортга қайтиб бир неча соат кутишга мажбур бўлишган. Бўлиб ўтган воқеадан кейин ҳамма жуда қаттиқ стресс ҳис қилган. Йўловчиларнинг аксарияти 14-15 ёшли болалар бўлган. Бир киши ҳатто ҳушини йўқотиб қўйган. “Сомон Эйр” йўловчиларни тинчлантириш учун ҳеч қандай чора кўрмаган, ҳатто бепул сув тарқатишдан  воз кечган. Йўловчилар ўзлари пул жамлаб барча учун 4-5 блок сув сотиб олишган.

“Биз ўз ҳуқуқларимизни сақлашни талаб қилдик, ҳатто "норозилик акцияси" ўтказмоқчи бўлдик, деб эслайди яна бир йўловчи.  Фақат, шундан кейин авиакомпания йўловчиларга сув ва бутерброд тарқатган.

""Сомон Эйр" Техник кўрикдан кейин, парвоз яна ушбу самолётда амалга оширилади, деб хабар тарқатилганидан кейин, ҳамма оммавий равишда чипталардан воз кеча бошлади”, — деб эслайди бошқа бир йўловчи.

Ваҳимали саргузаштлар  ва бир неча соат ташвишли кутишлардан кейин йўловчилар бошқа самолётда Хўжандга етиб келишган.

Янгиликлар лентаси
0