03:46 22 Май 2018
Эфир
МЧС спасал юношу

Андижонда дарё ўртасида қолиб кетган ўсмир қутқариб олинди

© http://fvv.uz
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
383 0 0

Олтинкўл туманидаги коллежлардан бирининг ўқувчиси Қорадарёда чўмилаётган вақтда дарё сувининг тезлиги катта бўлгани сабабли дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Андижон вилояти Олтинкўл туманида дарё ўртасида қолиб кетган ўсмир қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда айтилишича, 20 апрель куни Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Олтинкўл туманида яшовчи, шу тумандаги Агро иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Орифжон Икромов Қорадарёда чўмилаётган вақтда дарё сувининг тезлиги катта бўлгани сабабли дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган.

ФВВ матбуот хизматининг билдиришича, қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Ўсмир қутқариб олинган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Асосий мавзулар