05:11 22 Май 2018
Эфир
Улицы Ташкента затопило

Тошкент кўчалари кучли ёмғир сабабли сувга тўлди

© Nuz.uz
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
29911

Пойтахтдаги 20дан ортиқ йирик йўллар буткул сув остида қолди

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Шанба куни кундузи бошланган кучли ёмғир Тошкент шаҳридаги кўча ва йўлакларнинг сув билан тўлишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Пойтахтдаги 20дан ортиқ йирик йўллар буткул сув остида қолди.

Ливни привели к подтоплению Ташкента
Sputnik / Стрингер
Тошкент кўчаларини сув босди

Бундай ҳодиса 2014 йилнинг май ойида содир бўлганди. Ўшанда 16 соатга яқин тинмай ёмғир ёғиши натижасида Тошкентдаги кўплаб кўчалар кўл ва ирмоқларга айланганди. Синоптикларнинг айтишларича, бундай тинимсиз жала қуйиши 5-7 йилда бир содир бўларкан.

Мамлакатда бундай ҳолат сўнгги марта 1998 йил май-июни ва 2010 йил июнда кузатилган.

Гидрометеорология марказининг хабарига қараганда, 7 ва 8 май кунлари ҳам ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар