06:05 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Дўстлик кўприги

Афғон наркокурьери сал кам 60 килограмм кўкнор билан Амударёдан сузиб ўтди

© Flickr / ResoluteSupportMedia
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
945 0 0

Текширув давомида наркотик моддаларидан ташқари унинг ёнидан бир дона тўппонча ва ўқ дорилар борлиги аниқланди

TOШКЕНТ, 11 май — Sputnik. 6 май куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳамкорликда ўтказилган махсус операция натижасида Афғонистон чегарасида наркотик моддалар ташувчиси қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik мухбирига МХХ ходими.

Қўлга олинган шахс — Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Госфанди уезди, Сари Пул провинциясида истиқомат қилувчи 32 ёшли Кифоят Абдусамат ўғли бўлиб чиқди.

Наркотик моддаларни ташувчи шахс Афғонистон ҳудудидан Амударё орқали қўлбола ясалган қайиқ ёрдамида сузиб ўтган. Тинтув натижасида унинг ёнидан 57 киллограмдан ортиқ кўкнор, 1 дона 7,62 мм калибрли Мauser тўппончаси ҳамда 5 дона ўқ дори аниқланган. Буларнинг барчаси синтетик қопга жойлаштирилган.

"Афғонистон ҳудудидан катта партиядаги наркотик моддаларни олиб ўтишга ҳаракат қилиш ҳолати биринчи бор такрорлангани йўқ. Энг муҳим томони шундаки, асосан, ночор, бир неча юз доллар пул эвазига чегарадан гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга рози одамлар наркокурьерликни ўзига касб қилмоқда", — деб таъкидлади МХХ ходими.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб тергов иши олиб борилмоқда.

Ўтган йили ўзбек махсус хизматлари ва чегарачилари томонидан умумий миқдорда 3,5 тоннадан ортиқ наркотик моддалар олиб қўйилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар