06:11 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
279 0 0

Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль вафот этди, деб хабар қилмоқда BILD нашри

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль 87 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди Bild.

Нашрга кўра, Коль Людвигсхафен-ам-Райн шаҳрида жойлашган ўз уйида оламдан ўтган.

Коль 1982 йилдан 1998 йилга қадар Гремания Федератив республикаси канцлери лавозимида ишлаган. У ушбу лавозимга қаторасига тўрт марта сайланган ягона немис сиёсатчиси ҳисобланади. ГФРга раҳбарлик қилган даврида Коль Европа ва Германия бирлашуви жараёнига ҳамда совуқ уруш тугалланишига улкан ҳисса қўшган.

Гельмут Коль — Германия тарихига бағишланган бир неча китоблар муаллифидир. У немис ва хорижий орденлар билан тақдирланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Теглар:
Германия канцлери, Гельмут Коль, вафот этди

Асосий мавзулар