19:49 24 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
59711

Тожикистонлик шоир Ўлмас Жамол 27 июнь - Тожикистон миллий бирлиги кунида вафот этди

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Тожикистонлик шоир — Ўлмас Жамол вафот этди, деб хабар қилди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Озод Мелибоев. 

"Ӯлмас Жамол тожик ва ӯзбек муштарак адабий муҳитининг ахлоқий меъёрлари билан яхши таниш бӯлган ва уларга ҳаётида ҳамда шеърларида риоя қиладиган шоирдир.

Агар яхши шоир ӯз миллатининг жамият олдидаги элчиси бӯлса, Ӯлмас икки биродар — ӯзбек ва тожик халқларининг элчилигини ӯз зиммасига олган", деб ёзган эди шоир ҳақида бир вақтлар Тожикистон Республикаси ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри — "Халқ овози".

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда шоир вафоти муносабати билан ҳамдардликлар билдирилмоқда.

Жумладан, Akbarjon Zohidov никли фойдаланувчи "Ажойиб инсон эдилар.Худо раҳмат қилсин, омин", — деб ёзиб қолдирган.

"Оллоҳим, Ўлмас акани Ўзинг раҳматингга ол!", деб ёзган Abdugofur Mamatov.

"Шоир Ўлмас Жамолнинг жойини жаннатдан ато этсин Яратган Эгам! Менга Улмас Жамол сабр-токат тимсолидек туюларди. Негадир, у киши ортмоклаб кетаетган юкни кутаришга инсон боласи кодир эмас деб уйлардим!", деб ёзган Ozod Meliboev.

"Охиратлари обод бўлсин. Тожикистондаги ўзбек адабиётининг кўзга кўринган, сермаҳсул вакили эдилар", — деб ёзган Yusuf Rasul.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Теглар:
Ўлмас Жамол, шоир

Асосий мавзулар