Чимёнда йўқолган фуқаро вертолёт ёрдамида қидирилмоқда

© МЧС УзбекистанаСпасательные работы в горах
Спасательные работы в горах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Снежана исмли фуқаро турмуш ўртоғи тоғли ҳудудда йўқолиб қолганлиги ҳақида мурожаат қилди

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. У турмуш ўртоғи қўнғироқ қилиб тоғда оёғини синдириб олганлигини айтган ва ФВВ ходимлари унга ёрдамга келишларини сўраган.

Сел - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ сел келиш хавфидан огоҳлантирди

ФВВнинг маълум қилишича, у тоққа чиқиш йўналишини ҳеч ким билан келишмай махсус тоққа чиқиш анжомларисиз ва кўникмаларсиз пиёда кетганлиги аниқланди.

ФВВ ходимлари томонидан 3та қутқарув гуруҳи тузилиб қидирув ишлари бошлаб юборилган.

6 июл куни қидирув ишларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли вертолёт жалб қилинди.

Ҳозирги вақтда тоғ ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0