ТАТУда тест синовларига кирмоқчи бўлган сохта абитуриентлар қўлга тушди

© tuit.uzПодставные абитуриенты в ТУИТ
Подставные абитуриенты в ТУИТ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сохта абитуриентларнинг айримлари ҳаттоки курсантлар либосини кийиб олишган

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. 5 июль куниТошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетига 450 нафар абитуриент учун ўтказилган махсус тест имтиҳонларида 16 нафар сохта абитуриент қўлга тушди. Бу ҳақда университет сайтида хабар қилинди.

Ташкентский университет информационных технологий - Sputnik Ўзбекистон
ТАТУ тест синовларини шаффоф ўтказишда янги тизимни жорий этмоқда

Улар биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида аниқланди. Сохта абитуриентларнинг айримлари ҳаттоки курсантлар либосини кийиб олишган.

Шунингдек, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади.

Бундан ташқари, диплом муқоваси ичига яширилган телефонлар ҳам аниқланди.

© tuit.uzДиплом муқоваси ичига яширилган телефон
Телефон в обложке диплома - Sputnik Ўзбекистон
Диплом муқоваси ичига яширилган телефон

Илгарироқ Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизими жорий этилишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0