Саудия Арабистонида бир ой ичида иккинчи шаҳзода вафот этди

Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 21 июнида Саудия қироли Салмон бин Абдул Азиз ал Сауд Мудофаа вазири лавозимини эгаллаб турган 31 ёшли шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни валиаҳд шаҳзода этиб тайинланган эди.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Саудия Арабистони қирол оиласида шаҳзода Бандар бин Фад бин Саад бин Абдулрахман ал Сауднинг вафоти ҳақида хабар қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Шаҳзода чоршанба куни вафот этган. Пайшанба куни эса уни дафн этиш маросими бўлиб ўтади. Шаҳзоданинг ўлими сабаби хабар қилинмаган.

Саудия Арабистони қирол оиласининг ҳаёти бу йил янгиликларга бой бўлди. Дастлаб қирол Салмон бин Абдул Азиз ал Сауд валиаҳд шаҳзодани ўзгартиришга қарор қилди. Ушбу йилнинг 21 июнида ўтказилган махсус овоз бериш жараёнида Саудия Мудофаа вазири лавозимини эгаллаб турган 31 ёшли шаҳзода Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода этиб тайинланган эди.

Ундан сўнг, 8 август куни Саудия Арабистонининг яна бир шаҳзодаси — Салмон бин Абдуллоҳ бин Турки ал Сауд вафот этди. Eremnews хабарига кўра 26 ёшли шаҳзоданинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Янгиликлар лентаси
0