03:30 22 Май 2018
Эфир
Уничтожение наркотических средств

Ўзбек чегарачилари 3,5 кило гиёҳванд модда олиб кирилишининг олдини олишди

© Sputnik / Стрингер
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
24910

"Бекобод" чегара темир йўл станцияси назоратдан ўтиш жойида Тожикистондан келган 2005 рақамли юк поезди текширилганда 2,5 кг гашиш моддаси аниқланди

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбийлари Тожикистондан йирик миқдордаги гиёҳванд модда олиб киришга бўлган уринишга чек қўйишди, деб хабар берди МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили Sputnik мухбирига.

"Бекобод" чегара темир йўл станцияси назоратдан ўтиш жойида Тожикистондан келган 2005 рақамли юк поезди текширилганда 2,5 кг гашиш моддаси аниқланди.

"Наркотиклар вагон ичида топиш қийин бўлган жойга беркитилган бўлган" — деди чегара хизмати вакили.

Шу куннинг ўзида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида чегарачилар томонидан 52 ёшли А.Махаматюсупов қўлга олинди. Унинг ёнида 1 кило гашиш борлиги аниқланди. Жиноятчи гиёҳванд моддасини майда партияларда сотишни режалаштирган экан.

Мазкур ҳолатлар бўйича тергов иши олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар