Рейд: Самарқандда тунги барларда беҳаё рақсларни намойиш этган қизлар қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоятдаги тунги клублар бўйича 700 дан ортиқ, Самарқанд шаҳри бўйича эса 130 дан зиёд рейд ўтказилган

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, турли жамоат ташкилотлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида Cамарқанд шаҳридаги тунги клубларда назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Тадбир давомида шаҳардаги "Disco", "Jeyran" "Barxan", "Daimond Hall", "Sultan", "Cavalli", "Super xot-dog" каби тунги барларда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Аёл оёқлари - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ Қўйлиқ бозори атрофини фоҳишалардан тозалади
Масалан, "Jeyran" клубида енгил табиатли аёллар ва ўсмир қизлар меҳнатидан фойдаланилаётгани маълум бўлди. Ярим яланғоч кийинган бир гуруҳ қизлар клубга ташриф буюрган мижозларга беҳаё рақсларни намойиш этиш билан шуғулланаётган экан.

"Оқдарё туманиданман, — дейди ўзини Дилрабо деб таништирган 20 ёшлар атрофидаги аёл. — Бу иш билан бир йилдан буён шуғулланаман. Бир нафар фарзандим бор. Онам оғир касалликка чалинган, отам ҳеч қаерда ишламайди. Шу иш орқали кунига 40-50 минг сўм топиб, уйдагиларни боқаман. Бошқа ишни қилай десам, маълумотим йўқ".

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари томонидан тунги клублар эгаларига нисбатан муайян чоралар кўриш, тунги клубларнинг салбий оқибатлари хусусида тушунчалар берилди.

Абдуимом Камолов, Дилрабо Тангрибердиева, Дурдона Каримова, Лола Ахмедова каби 11 нафар ёшларнинг шахсини аниқлаш учун улар ички ишлар идораларига олиб келинди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасидан олинган маълумотларга қараганда, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоятдаги тунги клублар бўйича 700 дан ортиқ, Самарқанд шаҳри бўйича эса 130 дан зиёд рейд ўтказилган. Бунинг натижасида қоидабузарликлар сезиларли даражада камайишига эришилган.

Тадбир якунида тунги барлардаги салбий ҳолатларни бартараф этиш, жойлардаги профилактика инспекторлари ҳамда пост патрул, солиқ инспекцияси ходимларининг масъулиятини янада ошириш, жамоатчиликнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Янгиликлар лентаси
0