Тожикистонда аэропорт бошлиғи президент вертолёти сабаб ҳалок бўлди

© Фото: Пресс-служба президента РТПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон в Хатлонской области
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон в Хатлонской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аэропорт бошлиғи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Душанбега кузатаётган пайтида бахтсиз ҳодиса юз берган

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Хоруғ аэропорти бошлиғи 60 ёшли Дилдор Мақсудшоев бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса аэропорт бошлиғи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Душанбега кузатаётган пайтида юз берган.

Душанбе шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Мақсудшоев президент вертолёти ҳавога кўтарилаётган вақтда вертолётга жуда яқин тургани сабабли ҳалок бўлган.

Вертолёт парраклари айланганида пайдо бўлган кучли шамол Мақсудшоев турган гиламни ердан кўтариб юборган ва шамол аэропорт бошлиғини гилам билан бирга кўтариб яқин-атрофда турган катта тошга олиб келиб урган. Тошга уриган Мақсудшоев оғир жароҳат олган ва касалхонага олиб кетиш чоғида вафот этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлиб ўтган воқеани бахтсиз ҳодиса деб баҳолашди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Дарваз туманидаги Шкев-Калаи Хумб автомобил йўли қурилиши бошланишини очиб бериш учун ташриф буюрганди.

Янгиликлар лентаси
0