10:18 19 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Қонун ва одил судлов рамзлари

Йирик фирибгарлик: "Микрокредитбанк"нинг бир гуруҳ ходимлари қамоққа олинди

© fotolia
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
1750 0 0

Фирибгарлар мавжуд бўлмаган фермер хўжаликлари номига сохта кредитларни расмийлаштирган, улар шунингдек 53 мижознинг, умумий ҳисобда 1,7 миллиард сўм омонатларини ўзлаштиришган

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди "Микрокредитбанк" АК Қўқон филиалининг бир гуруҳ ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни якунлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Судланувчилар курсисидан филиал бошқарувчиси Жабборали Усмонов, пул операциялари бўлими бошлиғи Зоҳид Содиқов, бош ҳисобчи ўринбосари Шодиёр Рахматалиев, шунингдек турли лавозимларни эгаллаган яна тўрт нафар банк ходими ўрин олганлар.

Мухбир хабарига кўра, фирибгарлар 53 кишининг омонатини ўзаро бўлишиб олган. Ўғирланган сумманинг умумий миқдори 1,73 миллиард сўмни ташкил қилган.

Бундан ташқари, филиал бошқарувчиси Усмонов сохта ҳужжатлар ёрдамида ўз акаси бошқарувида бўлган фермер хўжалиги номига Cobalt автомобилига кредит расмийлаштирган. Ушбу кредитни ёпиш учун яна бир фирибгарлик схемаси ишга солинган бўлиб, натижада сохта ҳужжатлар ёрдамида турли корхона ва фирмалар хисоб рақамларидан фермер хўжалигига 31 миллион сўм ўтказиб берилган.

"Тергов ишлари давомида жиноятчилар банк ҳисобига аҳолидан келиб тушган электр энергия учун тўлов пуллари — 13,4 минг доллару 148 миллион сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган. Фирибгарлар бу пулларнинг бир қисмини ўзлари ўғирлаган халқ омонатларини ёпиш учун йўналтирганлар", — деб хабар қилган МХХ ходими.

Жиноий гуруҳ, шунингдек, бу вақтга келиб ўз фаолиятини тўхтатган тўққизта фермер хўжаликлари номларига имтиёзли кредитларни расмийлаштирган.

Суд тўпланган материалларни кўриб чиқиб, Жабборали Усмоновни 12 йилга озодликдан маҳрум қилган. Шодиёр Раҳматалиевга — 10 йил, Зоҳид Содиқовга — 8 йил қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, судланувчилар 3 йилгача раҳбарлик курсиларини эгаллашдан маҳрум этилганлар.

Жиноий гуруҳнинг қолган тўрт нафар иштирокчиси ҳам Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 300дан 400 бараваригача жарима солинган.

Асосий мавзулар