"Москва" ёнидаги тўполондан сўнг элликдан ортиқ мигрантлар ушланди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишСотрудник ФСБ
Сотрудник ФСБ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда полиция мигрантларни миграция учети базаси бўйича текширмоқда

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия пойтахтида "Москва" савдо маркази ёнида юз берган можародан сўнг полициячилар томонидан 50дан ортиқ киши ушланди, деб хабар қилди РИА Новости ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбадан олинган хабар асосида.

Полицейский патруль - Sputnik Ўзбекистон
Москвада мигрантлар иштирокида йирик муштлашув юз берди
Илгарироқ "Москва" савдо маркази ёнида гастарбайтерлар иштирокида йирик муштлашув юз бериши мумкинлиги, аммо полиция ходимлари ушбу ҳодисанинг олдини олишга муваффақ бўлишгани ҳақида хабар қилинган эди.

РИА Новости манбасининг хабарига кўра, савдо маркази посбонлари томонидан марказда юк ташувчи бўлиб ишловчи мигрантнинг дўппосланиши можарони келтириб чиқарган.

Можаро иштирокчиларининг барчаси полиция бўлимига олиб келинган.

РИА Новости манбаси ушланганлар сони 50 кишидан зиёдлигини айтган.

"Ҳозирда миграция учети базаси бўйича тпекширувлар олиб бориляпти", — деб хабар қилган ҳуқуқ-тартибот органи ходими нашрга.

Янги Москва ва Санкт-Петербургдаги тўполон

Жорий йилнинг август ойи бошларида Новая Москвадаги қурилиш майдонида мигрантлар иштирокида йирик тўполон юз берган эди. Арманистон ва Ўзбекистон давлатларидан бўлган мигрантлар иштирокидаги бу тўқнашув қурувчилардан бипи том бошидан ахлат тўка бошлагани туфайли юзага келган.

Массовая драка на Хованском кладбище в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада ўзбеклар ва арманлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар можаро қурилиш объектининг икки бригадаси ўртасида юз берганини ва ҳодиса давомида иштирокчилар бир бирларига жароҳат етказишганини аниқлаган. Тўполон давомида мигрантлар болға, кувалда, темир арматуралардан фойдаланганлар.

Можаро оқибатида олти киши жароҳатланган ва касалхонага тушган.

2016 йилнинг июн ойида Санкт-Петербург яқинидаги Кудрово қишлоғидаги қурилиш майдонида мигрантлар иштирокида яна бир жанжал юз берган. ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, жанжал қурувчилардан бирига автомобил лой сачратиб ўтиб кетиши туфайли юзага келган. Муштлашувда 40га яқин мигрантлар иштирок этган ва улардан 17 нафари кейинчалик ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0