Владимирдаги фожиа тафсилотлари - дастлабки хулосалар

© МЧС РФ / Медиабанкка ўтишАвтобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области
Автобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Cўнгги хабарларга кўра фожиада 16 киши қурбон бўлган, улардан 1 нафари ёш бола, 1 нафари қозоғистон фуқароси. 5 киши оғир аҳволда Владимир вилояти касалхоналарига олиб келинган, улар орасида икки нафар ёш болалар ҳар бор.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Владимир вилоятида ҳалокатга учраган автобусда 55 нафар Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган, деб хабар қилмоқда Россия 24 телеканали.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигиниг сўнгги хабарига кўра 16 киши қурбон бўлган, улардан 1 нафари ёш бола. Ҳайдовчилардан бир нафари ҳам қурбон бўлган. Ундан ташқари яна 5 киши оғир аҳволда Владимир вилояти касалхоналарига олиб келинган. Улар орасида икки нафар ёш болалар ҳар бор.

Столкновение поезда с автобусом на железнодорожном переезде в Петушинском районе Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Владимир яқинида поезд тагида қолиб ҳалок бўлди

Айни дамда Владимир вилоятининг Петушки аҳоли пунктида фожиа содир бўлган темирйўл переездида юзлаб мутахассислар ишламоқда. Улар орасида тез тиббий ёрдам, ФВВ ходимлари, темирйўлчилар, ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ва бошқалар бор.

Мутахассислар дастлабки  хулосасига кўра, ЙТҲнинг бундай фожиали якун топишига асосий учта сабаб бўлган:

1. Автобус ҳайдовчиси переезддаги светофорнинг таъқиқловчи қизил сигналига қарамасдан темир йўлни кесиб ўтишга уринган

2. Автобус двигатели носоз бўлгани туфайли, айни темирйўл устида у ўчиб қолган

3. Автобус ҳайдовчиси биринчи навбатда барча йўловчиларни салондан чиқариш ўрнига, бир гуруҳ йўловчилар ёрдамида автобусни суриб йўл четига чиқармоқчи бўлган.

Қозоғисон давлат рақамига эга бўлган эски "Мерседес" автобуси ичида 57 киши бўлган. Улардан 2 нафари ҳайдовчи, 55 нафари йўловчилар бўлган.

Столкновение поезда с автобусом на железнодорожном переезде в Петушинском районе Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Фожиа кадрлари: поезд ичида ўзбекистонликлар бўлган автобусни уриб кетди

Телеканал хабарига кўра темир йўлини кесиб ўтиш жойи светофор ва барча керакли сигнал берувчи қурилмалар билан аъло даражада жиҳозланган ва уларнинг барчаси ишлаб турибди.

Тунги соат 03:39да переезддан ўтаётган автобуснинг айни темир йўл устида двигатели ишламай қолади. Ҳайдовчи бир гуруҳ йўловчилар билан автобусни суриб йўл четига чиқаришмоқчи бўлади, лекин бунинг иложи бўлмайди. Шу вақт переездга "Санкт-Петербург Нижний Новгород" тезюрар поезди катта тезликда яқинлашиб кела бошлайди. Ташқарида бўлган мигрантлар буни кўриб четга қочади. Поезд катта тезликда келиб урилиб, автобусни икки қисмга бўлиб юборади. Автобуснинг орқа қисми жойида қолади, олдини эса поезд 200 метр нарига судраб кетади. Тўқнашув натижасида поезд кабинасида ҳам ёнғин чиқади.

Россия ФВВ хабарига кўра, поезд машинисти ва йўловчиларидан ҳеч ким зарар кўрмаган

Янгиликлар лентаси
0