Россия Тергов қўмитасининг Владимир фожиаси ҳақидаги баёноти

© МЧС РФ / Медиабанкка ўтишАвтобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области
Автобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Тергов қўмитаси бугун тонгда Владмир вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг бир неча сабабларини ўрганмоқда. ЖКнинг 236 банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия тергов қўмитаси бугун тонгда Владимир вилоятида содир бўлган фожеали ЙТҲни бир неча йўналиш бўйича текширмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Хусусан, Москва ҳудудлараро Тергов қўмитасининг Транспорт бўлими вакили Елена Марковская айтишига қараганда Тергов қўмитаси автобус ҳайдовчилари ва темирйўл ходимлари томонидан йўл қўйилган хатоликларни ўрганмоқда.

“Тергов қўмитаси бўлиб ўтган воқеанинг бир неча версияларини кўриб чиқмоқда. Улар орасида – темирйўл хизмати ходимлари томонидан ҳаракат қоидаларини бузиш ва автобус ҳайдовчиси томонидан темирйўл кесишмасидан ўтишда йўл-ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик версиялари”, — деди Марковская.  

Шунингдек, Тергов қўмитаси томонидан кўриб чиқилаётган яна бир версия – бу автобус носозлигидир.

Айни дамда ЙТҲ содир бўлиши туфайли Россия ЖКнинг 263 банди 3 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. ЖКнинг ушбу банди – икки ёки ундан кўп кишининг ўлимига олиб келган темрйўл, денгиз, ҳаво транспорти эксплуатация қилиш қоидаларини бузишни назарда тутган.

 

Янгиликлар лентаси
0