Ўзбекистонлик шифокорлардан иборат тезкор гуруҳ Россияга учиб кетди

© Информационная служба Министерства здравоохраненияВылет оперативной медицинской группы в Российскую Федерацию для оказания медицинской помощи узбекистанцам, пострадавшим в результате автокатастрофы
Вылет оперативной медицинской группы в Российскую Федерацию для оказания медицинской помощи узбекистанцам, пострадавшим в результате автокатастрофы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезкор тиббий гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

" Давлатимиз уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш ва юртимизга олиб келиш учун барча чораларни кўрмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Гуруҳга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, реаниматолог-анестезиолог, невролог каби мутахассислардан таркиб топган. Улар зарур тиббий воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган", — дейилади вазирлик хабарида.

Автобус и поезд столкнулись на ж/д переезде во Владимирской области - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Владимирдаги ЙТҲ муносабати билан махсус комиссия тузишни буюрди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томони жабрланганларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатаётган Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан автоҳалокат оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларнинг ҳолати ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар бўйича ўзаро маълумот алмашиб турибди.

Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра 6 октябр куни Россиянинг Владимир вилояти Покров туманида поезд ва автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 19 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Янгиликлар лентаси
0