Мирзиёев Атамбаевга ҳамдардлик мактуби йўллади

Oбуна бўлиш
Бугун эрталаб Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Джумакадиров ЙТҲда ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Джумакадировнинг бевақт вафот этгани муносабати билан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Государственный флаг Киргизской Республики - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Жумақодиров ЙТҲда ҳалок бўлди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президентининг мактубида "Менинг самимий таъзиямни қабул қилинг ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларимни етказиб қўйишингизни сўрайман", — дейилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Джумакадиров ЙТҲда ҳалок бўлди.

Янгиликлар лентаси
0