Саудия Арабистонида қирол саройига ҳужум уюштирилди

© AP Photo / Khalid MohammedКороль Саудовской Аравии Абдалла ибн Абдул-Азиз Аль Сауд
Король Саудовской Аравии Абдалла ибн Абдул-Азиз Аль Сауд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса шанба куни тонг саҳар амалга оширилган. Саройнинг икки қўриқчиси ўлдирилган, яна уч нафари жароҳатланган. Ҳужум уюштирган шахснинг автомашинасидан Калашников автомати ва уч дона "Молотов коктейли" топилган

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Саудия Арабистонининг ғарбий қисмида, Жидда шаҳрида жойлашган қирол саройига ҳужум уюштирилди, деб хабар қилинади қироллик ИИВнинг Твиттердаги саҳифасида.

Саудия Арабистонида бир ой ичида иккинчи шаҳзода вафот этди
"Дар ас-Салом саройи Қўриқлаш хизмати қошидаги ташқи қўриқлаш пости автомобилдан ўққа тутилган. Қўриқлаш хизмати ходимлари ҳужумга зудкорлик билан жавоб қайтаришган, оқибатда ҳужум уюштирган шахс ҳодиса жойида ҳалок бўлган", — дейилади хабарда.

Ҳодиса шанба куни эрталаб юз берган. Ҳужум давомида қўриқлаш хизматининг яна уч ходими жароҳат олган.

Ҳужум уюштирган шахс қироллик фуқароси — 28 яшар Мансур ал-Амрий эканлиги маълум.

Ҳужум уюштирган шахснинг автомашинасидан Калашников автомати ва уч дона "Молотов коктейли" топилган. Ҳужум қандай мақсадни кўзлаб ва қай ҳолатда амалга оширилгани ҳозирча номаълум.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, шу кунларда Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ал-Сауд Москвага расмий ташриф уюштириб, Россия президенти Владимир Путин билан турли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида 14та ҳужжат имзолаган эди.

Янгиликлар лентаси
0