21:41 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Стадо коров

Март ойидан бошлаб Фарғонада сигирларни ўғирлаб келган жиноий тўда қўлга олинди

© Sputnik / Юрий Кавер
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
434 0 0

"Жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 9 та қора мол ашёвий далил тариқасида олинган. Улар ўғирликни ВАЗ-2102 русумли автомашинада содир этганлар

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Қўштепа ва Фарғона туманларида йўқолган сигирлар топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан тунги вақтда вилоятнинг Қўштепа тумани Янги ҳаёт қишлоғидаги фермер хўжалиги шийпонида боқилаётган, бир дона нархи 3 млн. сўм бўлган сигирни ўғирлаб кетаётган шахслар Тошлоқ туманида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, 1975 йил туғилган муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган А.Д. ўзининг 5 нафар (шулардан уч нафари муқаддам судланган) жиноий шериклари билан биргаликда Қўштепа ва Фарғона туманлари ҳудудида фуқароларга тегишли бир қанча сигирларни ўғирлаш билан шуғулланганликлари маълум бўлган.

Жиноий тўда жорий йилнинг март ойи охиридан апрел ойи охирига қадар Фарғона вилояти туманларида хонадонларда боқилаётган сигирларга "ов" уюштириб, умумий нархи 18 миллион сўмга яқин жониворларни ўмаришган.

Хусусан, 28 мартдан 29 мартга ўтар кечаси Қўштепа туманининг Нуробод кўчасидаги хонадондан бир дона 3,5 млн. сўмлик, 31 мартдан 1 апрелга ўтар кечаси Фарғона туманининг Қирғизшўра кўчасидаги хонадондан бир дона 3 млн. сўмлик, 12 апрелдан 13 апрелга ўтар кечаси Фарғона туманидаги фермер хўжалиги дала шийпонида боқилаётган икки дона 4 млн. сўмлик, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси Қўштепа туманидаги фермер хўжалиги дала шийпонида боқилаётган бир дона 1,5 млн. сўмлик ва бир дона 3 млн. сўмлик, 23 апрелдан 24 апрелга ўтар кечаси Қўштепа туманида жойлашган фермер хўжалиги дала шийпонида боқилаётган бир дона 1,5 млн. сўмлик ва бир дона 1,3 млн. сўмлик сигирларни ўғирлашган.

"Жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 9 та қора мол ашёвий далил тариқасида олинди. Улар ўғирликни жиноий гуруҳ аъзоларидан бирига тегишли ВАЗ-2102 русумли автомашинада содир этганлар", — дейилган хабарда.

Ҳозирда жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Асосий мавзулар