10:13 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Стрижка

"Турмак ёқмади": ўзбекистонлик сартарош Подмосковьеда ўз мижози томонидан ўлдирилди

© pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
107907

Муқаддам икки марта судланган йигит ўзбекистонлик сартарош хизматидан фойдалангач, натижадан норози бўлган ва шу боис, сартарошни ўлдирган. Айни вақтда у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Новая Москвада ёш ўзбекистонлик ўлимида айбланаётган эркак ҳибсга олинди.

Россия Тергов Қўмитаси хабарига кўра, 2017 йилнинг 13 октябрида Губцево қишлоғида 26 яшар Россия фуқароси ва 24 яшар ўзбекистонлик сартарош ўртасида можаро юз берган. 

Жанжал давомида айбланувчи учи ўткир узунчоқ шаклдаги темир ёрдамида Ўзбекистон фуқаросининг кўкрак қисмига камида 4 маротаба зарба берган. Шундан сўнг ҳодиса жойидан яширинган. Олинган жароҳатлар натижасида жабрланувчи жойида вафот этган. 

"Гумондор ўта қисқа вақт оралиғида қўлга олинган. Сўроқ вақтида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва кўрсатма берди", — деб хабар қилган Россия Тергов қўмитаси бош тергов бошқармаси расмий ходими Юлия Иванова.

Жиноий иш иштирокчисига нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.

Федерация кенгаши сенатори Антон Беляков ўзининг Facebookдаги саҳифасида вафот этган йигит Россияга Ўзбекистондан келгани ва сартарош бўлиб ишлаганлиги ҳақида ёзган. Хабарга кўра, сартарош пайшанба куни кечқурун айбланувчининг сочини олган, эртаси куни мижоз қайтиб келиб, соч турмаги унга ёқмаганлигини маълум қилган. Йигит соч турмагида унга айнан нима ёқмаётганини тушунтириб бера олмаган, шундай бўлса-да сартарош "хато"ни тузатишга ҳаракат қилган.

"Натижадан қониқмаган эси паст маҳлуқ йигитни кўчага олиб чиққан ва олдиндан тайёрлаб қўйилган шампур ёрдамида ўзини "хафа қилган" йигитнинг юрагига уч марта зарба берган… Жабрдийдани кўчада қолдириб бир неча қадам юрган қотил, ортига бурилган ва йигит ҳали жон бермаганлигини кўриб, ишни охирига етказиш учун ортга қайтган", — деб ёзган Беляков.

Асосий мавзулар