10:06 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Мужчина в наручниках

АҚШда ИДни қўллаб-қувватлаган ўзбекистонлик 15 йилга қамалди

Sputnik / Евгений Биятов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
470 0 0

Абдурасул Жўрабоев интернетда АҚШнинг ўша даврдаги президенти Барак Обамага суиқасд қилиш билан таҳдид қилган. У шунингдек, жангариларга қўшилиш учун Сурияга боришини билдирган

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Нью-Йоркда Ўзбекистон фуқароси Абдурасул Жўрабоев "Ислом давлати" террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлагани учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Нью-Йорк шарқий округ федерал прокурори идорасига таяниб РИА Новости хабар берди.

Жўрабоев террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлаш бўйича жиноят ишига алоқадор олти шахсдан биридир. У хориж террорчилик ташкилотини моддий қўллаб-қувватлашда айбдор деб топилди. Жазо муддатини ўтаганидан сўнг у Ўзбекистонга депортация қилинади.

Иш ҳужжатларига кўра, Жўрабоев 2014 йилда интернет орқали президент Барак Обамага суиқасд қилиш билан таҳдид қилган. У шунингдек, жангариларга қўшилиш учун Сурияга боришини билдирган.

Нью-Йорк полицияси бошлиғи Жеймс О'Нилнинг айтишича, у Бруклинда истиқомат қилган ва Сурияга боришни режалаштирган.

"Агар бунга эриша олмаса, у Кони-Айлендда бомба портлатиш ёки Қўшма Штатлар президентини ўлдиришни режалаштирган", — деди полиция бошлиғи.

Асосий мавзулар