ФҚБ яна бир ўзбекистонликни Нью-Йоркдаги терактга алоқадорликда гумон қилмоқда

© AP Photo / Craig RuttleВелосипеды на месте наезда грузовика
Велосипеды на месте наезда грузовика - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВ маълумотларига қараганда, Қодиров террорчиликда айбланаётган Сайфулло Соиповнинг кам сонли дўстларидан бири

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Федерал қидирув бюроси Нью-Йоркдаги террорчилик хуружидан сўнг қидирилаётган яна Ўзбекистон фуқароси Қодировни топганлигини, у ҳақида маълумот йиғишда давом этишини маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Следователи находятся рядом с грузовиком Home Depot, который наехал на людей на велосипедной дорожке в нижнем Манхэттене в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон махсус хизматлари Соипов ҳақида батафсил маълумот берди

"Муҳаммадзоир Қодировни топдик, у ҳақидаги ҳар қандай маълумотни йиғишда давом этамиз", — дейилади ФҚБ Нью-Йорк бўлимининг Twitterдаги хабарида.

Чоршанба куни ФҚБ директори ёрдамчиси Бил Свини қидирувда бўлган Қодировни қидириш ишлари тўхтатилганини маълум қилганди. Кейинроқ у саволларга жавоб бераркан, Қодировнинг топилганини билдирди.

ОАВ маълумотларига қараганда, Қодиров террорчиликда айбланаётган Сайфулло Соиповнинг кам сонли дўстларидан бири.

Сешанба куни Нью-Йорк марказида, Манхэттенда, кичик юк автомобили (пикап) велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган ва мактаб автобусига бориб урилган. Оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган. Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио ушбу воқеани теракт деб атади.

АҚШ ОАВлари хабарига кўра, мазкур терактни содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов бўлиб чиққан. У АҚШга 2010 йилда грин карта орқали келган.

Янгиликлар лентаси
0