15:06 16 Январ 2019
Эфир
  • RUB124.97
  • EUR9582.03
  • USD8356.18
Узбекские милиционеры

Ўзбекистонда жиннихонадан уч нафар бемор қочиб кетди

© Flickr
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
142322

Беморлардан бири қочиш бўйича "профессионал" эканлиги қайд этилмоқда

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири ички ишлар тизимидаги манбадан олинган хабар асосида.

Ҳодиса бугун рўй берган. Беморлар ҳақида тўлиқ маълумот ҳозирча берилмаяпти.

Манбанинг сўзларига кўра, руҳий хаста беморлар турли жиноятларда айбланган бўлган.

Улардан бири ўғирлик, иккинчиси оғир тан жароҳатини етказиш, учинчиси эса гиёҳванд воситалани ўтказиш, баданга қасддан оғир тан жароҳатини етказиш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочиш моддалари бўйича айбланган.

Беморлар касалхонадан қай тарзда қочиб кетишгани номаълум.

Спутник мухбири Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасига қўнғироқ қилганида, телефон гўшагини кўтарган ходим ҳозирча бу борада изоҳ бера олмаслигини маълум қилди.

Тошкент шаҳри бўйича барча постлар кучайтирилган, жиннихонадан қочган беморлар ИИБ ходимлари томонидан қидирилмоқда.

Асосий мавзулар