Актер ва режиссер Шуҳрат Нуралиев 37 ёшида вафот этди

© popcorn.uzРежиссер Шухрат Нуралиев
Режиссер Шухрат Нуралиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча кун олдин, режиссер диабет касаллигининг асорати туфайли, оғир аҳволда Тошкентдаги касалхоналардан бирига ётқизилган эди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда актер ва режиссер Шухрат Нуралиев 37 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда vesti.uz режиссернинг қариндошларига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, режиссер Республика ихтисослашган Эндокринология илмий-амалий марказида вафот этган. Ушбу тиббий муассасага Нуралиев қандли диабетнинг оғир асорати туфайли ётқизилган.

Шуҳрат Нуралиев “Киракаш”, “Соддагина қиз”, “Янги бой”,  “Дев билан пакана” фильмларида суратга тушган. Режиссер сифатида Нуралиев “Акажон хизматингиздамиз” ва “Турмуш Мушт” фильмларини суратга олган.

 

Янгиликлар лентаси
0